
dushanba, 26-oktabr, 2026, 13:13:08
Исроил ҳал қилувчи сайлов арафасида. 7 октябр ҳужумларидан кейин мамлакатда хавфсизлик ва демократия ҳақидаги баҳслар янада кучайди. Бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва собиқ армия раҳбари Гади Айзенкот ўртасидаги кураш мамлакат келажагини белгилаши мумкин.

dushanba, 26-oktabr, 2026, 09:48:24
Украинадаги уруш давом этаётган бир пайтда Россия ва Ўзбекистон Термизда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Бунинг аҳамияти нимада?

yakshanba, 25-oktabr, 2026, 11:35:50
Бу амалиёт жума куни икки фаластинлик қуролли шахс томонидан икки исроиллик аскар ўлдирилган ҳужум ортидан бошланди ва Исроилдаги сайловларга саноқли кунлар қолган бир пайтга тўғри келмоқда.

yakshanba, 25-oktabr, 2026, 07:55:14
Ўзбекистон қандай қилиб кофе экспорт қиладиган давлатга айлангани кўпчиликни ҳайратга солиши мумкин. Аслида гап нимада?

shanba, 24-oktabr, 2026, 14:29:37
Ўзбекистон терма жамоаси 145 та медал билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу мамлакат параспортчилари учун Осиё Пара ўйинларидаги энг яхши натижа бўлди.

shanba, 24-oktabr, 2026, 07:16:45
Хоразмлик Жуманазар ака ҳикояси, олимлар тадқиқотлари ва Тошкентлик руҳшунос Лола Юсупованинг фикрлари яқин инсондан айрилишнинг руҳий ва жисмоний таъсирларига назар ташлайди.

juma, 23-oktabr, 2026, 14:32:48
Саудия Арабистони Маккадаги масжидда “ножўя ҳаракат” содир этганликда айбланган икки Бангладеш фуқаросини қатл қилди. Аммо расмийлар улар айнан нима қилганини очиқламаяпти. Бу воқеа атрофида ижтимоий тармоқларда миш-мишлар, баҳслар ва саволлар кўпаймоқда.

juma, 23-oktabr, 2026, 13:11:04
36 ёшли актёр футбол майдонидан BMW автомобилида чиқиб кетаётганида ўқ овозлари янгради. Унинг ҳайдовчиси, шунингдек, актёрни тасвирга олиш учун келган видеоблогер яраланди.

juma, 23-oktabr, 2026, 11:55:11
Трамп BBC’га қарши очган даъво кутилмаган босқичга кирди. Суд президентни қасамёд остида сўроққа чақирди. Бу ишнинг ортида нима бор ва BBC нега ўзини ҳақ деб ҳисобламоқда?

dushanba, 31-mart, 2025, 07:31:00
Дунёдаги энг қуруқ шаҳарларнинг баъзиларини ичимлик суви билан таъминлаш учун тумандан катта миқдорда сув олиш мумкин.

chorshanba, 26-mart, 2025, 08:44:11
Арасту тарихда яшаб ўтган энг таъсирли одам бўлиши мумкинми? Британиялик файласуф Жон Селларс шундай фикрда.

payshanba, 9-yanvar, 2025, 07:06:45
Бир гуруҳ олимлар чумолилар ўз шеригининг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг оёғини қандай кесиб ташлашини қайд этишди.

payshanba, 18-sentabr, 2025, 08:25:13
Руандада ўтказилган илмий тадқиқот урғочи тоғ гориллалари ўртасидаги муҳим ижтимоий боғлиқлик мавжудлигини кашф этди.

juma, 23-oktabr, 2026, 08:11:58
Марко Рубионинг Самарқандда айтган бир оғиз гапи нега Ўзбекистонда қизғин баҳсларга сабаб бўлди? “Рус тили бу ерда энди расмий тил эмас”, деган изоҳ ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Айримлар буни давлат тили мақомининг эътирофи деб баҳолади, бошқалар эса геосиёсий сигнал сифатида кўрди.
Бу воқеа ортида нима бор? Нега тил масаласи ҳамон жамиятда таъсирчан мавзулардан бири бўлиб қолмоқда? Ва Рубио аслида нима деган эди?

payshanba, 22-oktabr, 2026, 13:15:10
Украина лойиҳасига кўра, Россия армияси билан шартнома имзолаган 8 мингдан ортиқ ўзбекистонлик аниқланган. Улар қандай ваъдаларга ишониб ёки қандай босим остида урушга қўшилмоқда?

payshanba, 22-oktabr, 2026, 07:35:36
Осло ва Санкт-Петербургдаги музокаралар Украинада уруш тез орада тугашига катта умид бермади. Путин урушни тугатиш учун босим сезмаётгандек, Трампнинг сўнгги қарорлари эса Москвага қўл келмоқда. Стив Розенберг бу вазият Кремлга қандай имкониятлар очаётганини таҳлил қилади.

chorshanba, 21-oktabr, 2026, 13:21:03
АҚШ Давлат Котиби Марко Рубионинг Самарқандда қилган баёнотига Эрон томонидан билдирилган муносабат ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Ўзбекистонлик кўплаб шарҳловчилар уни Эрон томонидан Ўзбекистон маданий меросига қилинган тажовуз дея талқин қилдилар.

seshanba, 20-oktabr, 2026, 13:26:23
Исроиллик сатирик Лиор Шлейен олган видеолар Исроилда катта эътибор қозонди. Улардан бирида ўқувчилардан бири Исроилнинг барча араб фуқароларини ўлдириш кераклигини таъкидлаган.

dushanba, 19-oktabr, 2026, 12:55:46
Икки эркак уруш давомида Украина разведкасига ёрдам бериш учун амалга оширганини даъво қилаётган фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

dushanba, 19-oktabr, 2026, 11:48:09
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио айтишича, Қўшма Штатлар мамлакати билан бизнес ва савдо-сотиқ қилишни истаётган Марказий Осиё давлатлари учун кучли шерик бўлишни хоҳлайди.

juma, 16-oktabr, 2026, 09:54:21
Россияга ишлаш учун бориб, урушга тушиб қолган қозоғистонликларнинг яқинлари уларни ватанига қайтаришни талаб қилишмоқда. Расмийлар эса фуқаролар имзолаган шартномалари учун ўзлари ҳам масъул эканини айтмоқда. Алданиб урушга жалб қилинганларни бугун ким ҳимоя қилади?

payshanba, 15-oktabr, 2026, 10:53:15
Украина армиясининг “рақамли асаб тизими” деб таърифланадиган Starlink атрофида янги баҳс авж олди. Маск чекловлар учун АҚШни кўрсатмоқда, Киев эса бу қарорлар жанг майдонидаги вазиятга таъсир қилаётганини айтмоқда. Starlink нега Украина учун ҳаётий аҳамиятга эга?

payshanba, 15-oktabr, 2026, 07:53:31
Шакира концерти Қирғизистонга қанча даромад келтиради? Жаҳон юлдузлари концертлари Марказий Осиё учун иқтисодий фойдами ёки имиж масаласими? Бир йил аввал бу саволлар Женнифер Лопес концертлари ортидан ҳам кўтарилганди.

chorshanba, 14-oktabr, 2026, 14:13:49
Озарбайжондаги норозиликлар ҳукуматни мураккаб танлов қаршисида қолдирди: ортга чекиниш заифлик белгиси сифатида кўриниши мумкин, қатъий позицияда туриш эса диний эркинликлар масаласидаги норозиликни янада чуқурлаштириши мумкин.

dushanba, 12-oktabr, 2026, 10:27:25
Ўзбекистоннинг аксар шаҳарлари ва пойтахт Тошкентдаги асосий такси хизматига айланган Яндекс такси ва етказиш хизмати билан содир бўлаётган узилишлар мижозларга қийинчиликлар туғдирган. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам шундай манзара кузатилган. Россиядаги Яндекс ширкати маълумот марказларига ҳужумлар ортидан мустақил рақамли хизматлар яратишга даъватлар янграмоқда.

yakshanba, 11-oktabr, 2026, 16:38:20
Дунё, постсовет макони ва минтақада нима гап – сўнгги тафсилотлар.

juma, 9-oktabr, 2026, 15:42:40
Марказий Осиё сув танқислигига қандай жавоб беради? Авазадаги саммитда Шавкат Мирзиёев сув ресурслари тақчиллиги минтақа тараққиёти учун жиддий тўсиққа айланаётганини айтиб, Афғонистон билан доимий сув мулоқотини йўлга қўйишга чақирди.

chorshanba, 7-oktabr, 2026, 11:58:19
“Урушга қатнашиш учун полигонга мажбурий юборилган 64 нафар ўзбек йигитидан фақат уч киши қочиб тирик қолди, қолган йигитларнинг барчаси ўлиб кетди”. Суд ҳукмида шундай даъво келтирилди.

seshanba, 6-oktabr, 2026, 14:02:09
Қорабоев иши халқаро ташкилотлар хавотирига сабаб бўлган. Жумладан, АҚШда жойлашган Хавотирдаги олимлар қўмитаси (Committee of Concerned Scientists) ҳамраислари 8 сентябрда Қозоғистон Президенти Қосим-жўмарт Тўқаевга мурожаат ёзиб, унинг нусхасини АҚШ Ташқи ишлар вазири Марко Рубио ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга йўллаганлар.

chorshanba, 7-oktabr, 2026, 10:54:55
Расмий Москва баёнотига минтақа давлатлари муносабати ҳозирча имконсиз.

seshanba, 6-oktabr, 2026, 13:36:39
Россия аксарият Марказий Осиё аҳолиси учун энг йирик ташқи меҳнат бозори. У ерда ҳозир ҳам миллионлаб Марказий осиёлик ишлайди. Россия минтақага ҳам чегарадош. Қозоғистон билан қуруқликдаги чегараси дунёдаги энг узуни.

dushanba, 5-oktabr, 2026, 13:26:32
Эрон уруши туфайли Европа Иттифоқида газ нархлари ўтган йилгига нисбатан икки баравардан кўпроқ ошди, қиш учун захиралар кўп эмас. Шу манзарада Россия газидан воз кечишни кечиктириш чақириқлари тобора кучаймоқда. Бу ҳақиқатда имконлими?

payshanba, 1-oktabr, 2026, 11:01:33
Ўшда йўл учун уйи бузилганлар компенсация ва бошпана кутишмоқда.

dushanba, 9-oktabr, 2023, 08:50:09
Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан ҳисобланмиш Туркманистон билан тобора яқинлашишга интилмоқда. Яккаҳоким бошқаруви ўта кучли жанубий қўшни нимаси билан Ўзбекистонга бу қадар жозибадор кўринади?

chorshanba, 30-oktabr, 2019, 17:56:20
Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда, янги ҳужжатли фильм - бозордаги савдо-сотиғи, деб икки ўлимдан қайтган Муҳайё ҳозир манаман, деган тадбиркор. Кичиккина Риштондан туриб, маҳсулотларини энди Қафқоз қадар экспорт қилмоқчи. У Осиёни Европага боғлай оладими?

juma, 14-fevral, 2020, 13:51:08
Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар…Ҳукмдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?

dushanba, 29-aprel, 2024, 11:41:53
“Шу ишни бу ёқда кўрдим, қилдим. Энг биринчи бўлиб, Ўзбекистонга илинаман шу нарсаларни. Биздаям халқ қийналмаса, шундай маҳсулотларни ола олса, дейман. Америкада нима яхши нарса кўрсам, ҳар доим илинаман”, - дейди Сардор.